Menu
Menu

Гидрометрик вертушка ГРВЦ 1

ҚЎЛЛАШ ВАЗИФАСИ ВА СОҲАСИ

ОУЦ1 билан ГРВЦ туридаги рақамли гидрометик вертушка (бундан буён  гидрометрик вертушкалар) Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги объектлари учун етказиб бериладиган сув ресурсларини технологик тақсимлашда сув сарфини аниқлаш мақсадида очиқ сув оқимларида сув оқими тезлигини ўлчаш учун мўлжалланган.gidrometricheskaya vertushka grvc1

Гидрометрик вертушкаларнинг асосий хусусияти бўлиб автоном равишда фойдаланиш имконияти ҳисобланади.

ТАЪРИФИ

Гидрометрик вертушкалар 0,04 m/s дан 3 m/s гача бўлган очиқ сув оқимларида сув оқими тезлигини ўлчаш учун яроқлидир.

Гидрометрик вертушкалар ҳимоя-изоляциялаш синфи талабларига мос келади.

ГИДРОМЕТРИК ВЕРТУШКАЛАР ҚУЙИДАГИ АСОСИЙ ҚИСМЛАРДАН ИБОРАТ:

  • вертушка корпуси
  • йўналиш стабилизатори
  • контакт механизмли ва паррак винтли юрадиган қисми
  • сигнал-саноқ қурилма

Гидрометрик вертушкалар корпуси ҳимоя изоляция талабларига мос келади.

Гидрометрик вертушкалар корпуси қаттиқ ва мустаҳкам асосга эга

АСОСИЙ ТЕХНИК ВА МЕТРОЛОГИК ТАВСИФЛАР

ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАР:

  • Гидрометрик вертушкаларнинг очиқ сув оқимларида сув оқими тезлигини ўлчаш диапазони 0,04 m/s дан 3 m/s гача.
  • Гидрометрик вертушкалар учун кичик разряд бўлинишининг номинал баҳоси – 0,001 m/s.
  • Гидрометрик вертушкалар учун индукцияланадиган разрядлар миқдори – 4
  • Ўлчанаётган сув оқими ҳарорати плюс 1 ° С дан плюс 30 ° С гача.
  • Гидрометрик вертушкаларнинг габарит ўлчамлари 120 mm х 560 mm.
  • Нетто оғирлиги – 7 kg ортиқ эмас

ЭЛЕКТРОНИКА ПАРАМЕТРЛАРИ:

  • Гальваник батареянинг меъёрий ишчи кучланиши ( 9 ± 1,8 ) V.

 Гидрометрик вертушкага чиғир

ВАЗИФА:

Маҳсулот – гидрометрик вертушка учун чиғир (бундан буён чиғир) дарё, канал ўзани ва сув омбори ўртасига чиқилганда понтон ёки қайиқдан сув оқимини ўлчаш учун мўлжалланган.

АСОСИЙ ТЕХНИК ТАВСИФЛАР:

ЧИҒИР КЎЧМА, ЁРДАМЧИ ҚУРИЛМА БЎЛИБ, ҚУЙИДАГИ ҲОЛЛАРДА ИШЛАТИЛИШИ МУМКИН:

  • атроф муҳит ҳарорати 0 ° С дан плюс 50 ° С гача бўлганда
  • нисбий намлик 95% гача бўлганда
  • сув ҳарорати 0 ° С дан плюс 40 ° С бўлганида.

Чиғирнинг габарит ўлчамлари ўқсиз камида – 200mm х 600mm x 450mm.
Чиғир ўқининг қайиқнинг ён девори ёки понтондан энг юқори чиқилиши камида – 1,3 m.
Чиғирнинг юк кўтариш қобилияти камида – 29 kg
Чиғир тутқичи елкаси узунлиги камида – 209 mm.
Чиғирнинг тутқич битта айланасига тозаланган арқон узунлиги камида – 300 mm.
Чиғирнинг пўлат арқони диаметри камида – 2,5 mm.
Чиғир арқонининг ишчи узунлиги камида – 20 m.
Чиғир учун яшикнинг габарит ўлчамлари камида – 300mm x 300mm x 550 mm бўлиши керак.
Гальваник қопламалар ГОСТ 9.301. га мувофиқ бажарилган бўлиши керак.