Menu
Menu

Компания тўғрисида

«Промстройэнергопроект» МЧЖ «Узводприборавтоматика» ЛКТБ нинг ишлаб чиқариш-техник негизида ташкил қилинган бўлиб, 1973 йилда асос солинган, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва МДҲ мамлакатлари сув хўжалиги ташкилотлари учун асбоб-ускуналар ва воситаларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар мажмуасини тақдим қилиш бўйича етакчи корхоналардан бири ҳисобланади.

  • Ҳар йили йилига умумий миқдори 1 млрд ЎзР сўмгача бўлган маҳсулотни ишлаб чиқаради, хизмат кўрсатади.
  • Ташкилотнинг сон жиҳатидан таркиби 27 киши, шу жумладан умумий меҳнат стажи 25 йилдан ортиқ бўлган ходимлар – 8 киши.
  • Асосий ишлаб чиқаришимиз таъсисчиларимиздан бири, яъни 100114, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Билол-Нозим кўчаси – 28-уй манзили бўйича жойлашган Тошкент электр ускуналарни ишлаб чиқарадиган завод – «Ташэлектрощит» ҚК ОАЖ негизида жойлашган бўлиб, ISTEL вертикал-интеграциялашган саноат гуруҳи таркибига киради – ҳар йилги айланма 120 млрд сўм бўлган 9 та компания (4 та мустақил ишлаб турган завод, 200 та бирлик махсус қурилиш техникаси, ишлаб чиқарилган йил 2011-2014).
  • Мулкчилик шакли – хусусий.
  • Корхона ишлаб турган вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг кўпгина йирик саноат корхоналари билан узоқ муддатли, шартномавий муносабатларга эгамиз.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мураккабликнинг 5-чи тоифаси – юқори ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаш учун берилган, корхонамизда мавжуд бўлган лицензиялар асосида бизнинг ташкилот Республиканинг нефть- газ- кимёвий, тоғ-кон ишлаб чиқариш ва қурилиш мажмуаси учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тадқиқотлар ўтказиш учун рухсат ва ҳуқуқга эга (Лицензиялар илова қилинади).
  • Корхонамизнинг мутахассислари томонидан келгусидаги эҳтимолли қайта қуриш ва модернизация хусусида мавжуд ишлаб чиқаришнинг техник текшируви ўтказилади.

 

Охирги 5 йил давомида ташкилотимиз томонидан 50 тадан ортиқ лойиҳа ишлаб чиқилди, шу жумладан қуйидаги корхоналар учун:

  1. «Уздунробита» (МТС) ХК МЧЖ– бош офис (электр таъминот);
  2. «Олмалиқ Кон Металлургия Комбинати» ОАЖ – Наманган вилоятида реконструкция ГПП 110/35/6 кВ ГПП қайта тиклаш;
  3. «Олмалиқ Кон Металлургия Комбинати» ОАЖ – Калмакир конини 110 кВ юқори вольтли линияларни қайта тиклаш;
  4. Республика Йўл Фонди – Тошкент-Ангрен автомобиль йўлининг электр таъминотини қайта тиклаш,
  5. Жиззаҳ шаҳрида унумдорлиги 80 тн/соатгача бўлган асфальт бетон заводини лойиҳалаштириш ва қуриш (Хитой-Канадада ишлаб чиқарилган);
  6. Жиззаҳ шаҳрида унумдорлиги 160 тн/соатгача бўлган асфальт бетон заводини лойиҳалаштириш ва қуриш (Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган);
  7. Жиззаҳ шаҳрида унумдорлиги 90 м3/соатгача бўлган бетон аралаштириш боғламасини лойиҳалаштириш ва қуриш (Туркияда ишлаб чиқарилган);
  8. Жиззаҳ шаҳрида унумдорлиги 200 тн/соатМайдалаш-саралаш заводини лойиҳалаштириш ва қуриш (КХРда ишлаб чиқарилган);
  9. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида цемент ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш
  10. М1 УП «Шуртаннефтегаз» насос станциясини лойиҳалаштириш.

Бизнинг компания 0,4 кВ, 6(10) кВ, 35 ва шу жумладан 110 кВ кучланишли электр  таъминот лойиҳаларини ишлаб чиқишни амалга оширади.