Menu
Menu

«Промстройэнергопроект» МЧЖ

 «Промстройэнергопроект» МЧЖ «Узводприборавтоматика» ЛКТБ нинг ишлаб чиқариш-техник негизида ташкил қилинган бўлиб, 1973 йилда асос солинган, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва МДҲ мамлакатлари сув хўжалиги ташкилотлари учун асбоб-ускуналар ва воситаларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар мажмуасини тақдим қилиш бўйича етакчи корхоналардан бири ҳисобланади.

Корхонада Марказий Осиё минтақасида (МОМ) даги ягона айланма тара ҳавзаси ишлайди ва у ерда Ўзбекистон Республикасининг гидрометрик вертушкаларнинг мавжуд парки текшируви ва таъмирланиши амалга оширилади. Ҳавза аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси  «МХКМ» («ЦОМУ») ДК томонидан 2008 йил 10.04. да берилган 236-сонли гувоҳнома мавжуд.

Молиявий-техник таъминот ва лойиҳаларни амалга ошириш кафили бўлиб таъсисчи-акциядорлар- ишлаб чиқарувчи завод «ТАШЭЛЕКТРОЩИТ» ҚК ОАЖ ва «ЭЛЕКТРОЩИТКОМПЛЕКТ» ҚК МЧЖ ихтисослаштирилган корхона ҳисобланади .

 «Промстройэнергопроект» МЧЖ лойиҳавий-конструкторлик ишларда фаол фаолият юритади, қуйидагилар бўйича лицензия мавжуд: энергия таъминоти 110 кВ гача бўлган ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштириш, шунингдек барча зарур техник ҳужжатлар ва сертификатлар.

Бизнинг компания 0,4 кВ, 6(10) кВ, 35 ва шу жумладан 110 кВ кучланишга электр таъминот лойиҳаларининг ишланмаларини бажаради.

Корхона интернет ва уяли алоқа орқали маълумотларни узатиш ёрдамида гидроузелларда сув тақсимотини бошқариш тизимларини автоматлаштириш бўйича ишларни бажаради.

Сув хўжалиги тизими гидротехник иншоотлари ҳамда гидропостларини аттестациядан ўтказиш ва таралаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.