«Промстройэнергопроект» МЧЖ «Узводприборавтоматика» ЛКТБ нинг ишлаб чиқариш-техник негизида ташкил қилинган бўлиб, 1973 йилда асос солинган, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва МДҲ мамлакатлари сув хўжалиги ташкилотлари учун асбоб-ускуналар ва воситаларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар мажмуасини тақдим қилиш бўйича етакчи корхоналардан бири ҳисобланади.
- Ҳар йили йилига умумий миқдори 1 млрд ЎзР сўмгача бўлган маҳсулотни ишлаб чиқаради, хизмат кўрсатади.
- Ташкилотнинг сон жиҳатидан таркиби 27 киши, шу жумладан умумий меҳнат стажи 25 йилдан ортиқ бўлган ходимлар – 8 киши.
- Асосий ишлаб чиқаришимиз таъсисчиларимиздан бири, яъни 100114, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Билол-Нозим кўчаси – 28-уй манзили бўйича жойлашган Тошкент электр ускуналарни ишлаб чиқарадиган завод – «Ташэлектрощит» ҚК ОАЖ негизида жойлашган бўлиб, ISTEL вертикал-интеграциялашган саноат гуруҳи таркибига киради – ҳар йилги айланма 120 млрд сўм бўлган 9 та компания (4 та мустақил ишлаб турган завод, 200 та бирлик махсус қурилиш техникаси, ишлаб чиқарилган йил 2011-2014).
- Мулкчилик шакли – хусусий.
- Корхона ишлаб турган вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг кўпгина йирик саноат корхоналари билан узоқ муддатли, шартномавий муносабатларга эгамиз.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мураккабликнинг 5-чи тоифаси – юқори ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаш учун берилган, корхонамизда мавжуд бўлган лицензиялар асосида бизнинг ташкилот Республиканинг нефть- газ- кимёвий, тоғ-кон ишлаб чиқариш ва қурилиш мажмуаси учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тадқиқотлар ўтказиш учун рухсат ва ҳуқуқга эга (Лицензиялар илова қилинади).
- Корхонамизнинг мутахассислари томонидан келгусидаги эҳтимолли қайта қуриш ва модернизация хусусида мавжуд ишлаб чиқаришнинг техник текшируви ўтказилади.
Охирги 5 йил давомида ташкилотимиз томонидан 50 тадан ортиқ лойиҳа ишлаб чиқилди, шу жумладан қуйидаги корхоналар учун:
- «Уздунробита» (МТС) ХК МЧЖ– бош офис (электр таъминот);
- «Олмалиқ Кон Металлургия Комбинати» ОАЖ – Наманган вилоятида реконструкция ГПП 110/35/6 кВ ГПП қайта тиклаш;
- «Олмалиқ Кон Металлургия Комбинати» ОАЖ – Калмакир конини 110 кВ юқори вольтли линияларни қайта тиклаш;
- Республика Йўл Фонди – Тошкент-Ангрен автомобиль йўлининг электр таъминотини қайта тиклаш,
- Жиззаҳ шаҳрида унумдорлиги 80 тн/соатгача бўлган асфальт бетон заводини лойиҳалаштириш ва қуриш (Хитой-Канадада ишлаб чиқарилган);
- Жиззаҳ шаҳрида унумдорлиги 160 тн/соатгача бўлган асфальт бетон заводини лойиҳалаштириш ва қуриш (Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган);
- Жиззаҳ шаҳрида унумдорлиги 90 м3/соатгача бўлган бетон аралаштириш боғламасини лойиҳалаштириш ва қуриш (Туркияда ишлаб чиқарилган);
- Жиззаҳ шаҳрида унумдорлиги 200 тн/соатМайдалаш-саралаш заводини лойиҳалаштириш ва қуриш (КХРда ишлаб чиқарилган);
- Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида цемент ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш
- М1 УП «Шуртаннефтегаз» насос станциясини лойиҳалаштириш.
Бизнинг компания 0,4 кВ, 6(10) кВ, 35 ва шу жумладан 110 кВ кучланишли электр таъминот лойиҳаларини ишлаб чиқишни амалга оширади.
